Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, 2024 йил июнь ойи бошида мамлакатнинг олтин-валюта захиралари бир ой давомида 1,5 млрд долларга ошган ҳолда 36,3 млрд долларни ташкил этди.
Валюта захиралари 15,4 фоизга ошиб, 9,26 млрд долларга етди. Олтин заҳиралари қиймати 1,1 фоизга ошиб, 26,8 млрд долларни ташкил қилди. Шу билан бирга, қимматбаҳо металнинг жисмоний ҳажми 11,5 миллиондан 11,4 миллион троя унциясига камайди.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Ўзбекистон 11 тонна қимматбаҳо метал сотган ҳолда дунёда энг кўп олтин сотган давлатга айланди. 2023 йил охирида мамлакат олтин сотиш бўйича иккинчи ўринни эгаллади.