Ўзбекистонда онлайн кредитлар бериш тартиби ўзгартирилади
Ўзбекистон Марказий банки фирибгарлик ҳолатлари кўпайгани сабабли онлайн кредитлар бериш вақтинча мураккаблашгани ҳақида хабар берди. Янги тартиб шубҳали фирибгарлик операцияларининг олдини олишга қаратилган бўлади.