Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида жорий йилнинг январь ойида она тўрт ёшли боласини бешикка боғлаб, калтаклаб, таёқ билан қийнагани ҳақида аввалроқ ёзгандик.
Фуқаро С.Н узоқ муддат (2022 йил мартидан 2023 йил ноябригача) қийноқларни давом эттирган.
Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил девонида маълум қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман суди томонидан С.Н. Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «в» банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айбдор деб топилди. Аёл уч йилга озодликдан маҳрум этилган.
Дастлабки тарзда васий сифатида Б.З. (аёл) тайинланиб, бола унинг қарамоғига топширилди. Ҳозирда васийлик ва ҳомийлик органи томонидан С.Н.ни фарзандига нисбатан бўлган оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи билан боғлиқ тегишли чоралар кўрилмоқда.