АҚШ энергетика инфратузилмаси ва гуманитар эҳтиёжларни тиклаш учун Украинага $1,5 млрд.дан ортиқ маблағ ажратади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
Маблағлар Давлат департаменти ва Халқаро тараққиёт агентлиги орқали ажратилади.
$824 млн энергетика инфратузилмасини авариявий таъмирлашга, $379 млн.дан зиёди эса инсонпарварлик ёрдамига сарфланади. Яна $300 млн Украина чегара хизмати ва ҳуқуқ-тартибот идоралари учун биринчи тиббий ёрдам ускуналари харид қилиш учун ажратилган.
Аввалроқ «Укренерго» раҳбари Владимир Кудрицкий Украинага шикастланган электр станцияларини тиклаш учун жорий йилда камида $1,5 млрд керак бўлишини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Украина билан урушни тугатиш шартларини айтиб ўтган эди. Россия раҳбари Украинанинг тан олинмаган ХДР, ЛДР, Херсон ва Запорожье ҳудудларини унга тўлиқ беришни, шунингдек, НАТОга аъзо бўлишдан бош тортишни талаб қилди.