Энергетика вазирлиги «Ўзенергосотиш» акциядорлик жамиятида янги тайинловлар амалга оширилганини маълум қилди.
Жаҳонгир Обиджонов «Ўзенергосотиш» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди. У 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ҳамда 2006 йил президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.
Жаҳонгир Обиджонов 2017−2019 йиллар «Ўзбекенерго» АЖ бошқарув раиси ўринбосари, кейинчалик бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи, 2020−2022 йиллар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Шоҳрух Қорабоев «Ўзенергосотиш» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У аввалроқ Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш бўйича лойиҳа офиси директори ўринбосари лавозимида ишлаган.