Ўзбекистон ҳукумати ва Uzbekistan Airports Урганч халқаро аэропорти бошқарувига ўтказиладиган компания танлови бошланганини маълум қилди. Тендер PwC ва White&Case ихтисослашган маслаҳатчилари томонидан ўтказилади.
Шу каби лойиҳаларни амалга ошириш тажрибасига эга барча компаниялар иштирок этишга таклиф этилади. Компания раҳбари аэропортни қуриш-ишлаш-топшириш (BOT) моделидан фойдаланган ҳолда модернизация қилиши керак.
Лойиҳа доирасида қуйидагилар қурилиши режалаштирилган:
3500 метр узунликдаги янги учиш-қўниш йўлаги;
асосий такси йўли;
иккита ёрдамчи ва иккита бириктирувчи такси йўллари;
39 минг квадрат метр йўловчи терминали, халқаро рейслар учун соатига 1000 йўловчи ва ички рейслар учун 300 йўловчи;
маъмурий терминал;
юк терминали;
махсус жиҳозлар учун ангар;
умумий овқатланиш мажмуаси.
Ариза берувчилар билан музокаралар ва ҳужжатлар алмашинуви лойиҳа учун махсус виртуал маълумотлар хонаси орқали амалга оширилади. Унга қўшилиш учун ошкор қилмаслик шартномасини (NDA) имзолаш керак.
Виртуал маълумотлар хонасига кириш ва NDA топшириш сўровлари tender.info@uzairports.com манзилида қабул қилинади. Шунингдек, ушбу манзилга қизиқиш билдириш ва имзоланган NDАнинг сканерланган нусхаси юборилиши керак.
Қизиқиш билдиришда ариза турини (индивидуал ёки консорциум, иккинчи ҳолатда - барча иштирокчилар рўйхати билан) кўрсатиш, шунингдек иштирокчи вакилларининг рўйхати ва уларнинг электрон почта манзилларини кўрсатиш керак. Ҳужжатлар 14 сентябрь Тошкент вақти билан соат 18:00 гача қабул қилинади.