Хусусий боғчада икки нафар бола овқатдан заҳарланди

O‘zbekiston

Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги хусусий болалар боғчасида икки қиз овқатдан заҳарланиб, касалхонага ётқизилди. Шу куни мазкур боғчага қатнайдиган қолган 14 нафар бола ҳам юқумли касалликлар бўлими шифокорлари назоратига олиниб, зарур муолажалар олган.

Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги хусусий болалар боғчасида икки қиз овқатдан заҳарланиб, касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова маълум қилди.

Суриштирув ишлари давомида вилоят прокуратураси томонидан 2 август куни боғчада икки нафар қиз — 4 ёшли И.Ф. ва 5 ёшли С.Т.нинг ҳарорати кўтарилди. Ота-оналари уларни касалхонага олиб боришганда, болалар овқатдан заҳарланиш ташхиси билан юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

Шу куни мазкур боғчага қатнайдиган қолган 14 нафар бола ҳам юқумли касалликлар бўлими шифокорлари назоратига олиниб, зарур муолажалар олди. Уларнинг соғлиғидан шикоятлари бўлмагани учун уйларига жўнатилган.

Эпидемиологик текширув давомида болаларга нонушта пайтида берилган овқатлардан намуналар олинди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar