Нью-Йоркда 16 ёшли Ўзбекистон фуқароси юк машинаси остида ҳалок бўлди

O‘zbekiston

Нью-Йоркда Бруклин ҳудудида электрон велосипедда кетаётган уч ўсмирни юк машинаси уриб юборди. Жабрланганлардан бири 16 ёшли Ўзбекистон фуқароси шифохонада вафот этган.

19 август куни Нью-Йоркда юк машинаси 16 ёшли Ўзбекистон фуқаросини босиб кетди, деб хабар бермоқда New York Post.

Бруклинда электрон велосипедда кетаётган ўсмир ва унинг икки дўстини юк машинаси уриб юборди. Уч нафар ўсмир Дитмас-авеню бўйлаб Кони-Айленд-авеню томон кетаётган бўлган. Соат 16:00 атрофида чорраҳада ўнгга бурилиб кетаётганда уларни юк машинаси уриб юборган.

Ўзбекистонлик касалхонада вафот этган, унинг 15 ёшли дугонасининг аҳволи барқарор. ЙТҲнинг учинчи иштирокчиси жабрланмаган. Ҳайдовчи воқеа жойини тарк этмаган. Ҳозирча ҳибсга олингани ҳақида хабар берилмаган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.