27 сентябрь, жума куни олтин қуймалари ва эсдалик тангаларининг нархи рекорд даражага кўтарилди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Қимматбаҳо металл нархи кетма-кет бешинчи кун ва сўнгги бир ой ичида саккизинчи марта янги юқори кўрсаткичларга эришмоқда. Йил бошидан буён унинг нархи 34,3 фоизга ошган.
Жаҳон олтин нархлари яна ўсишни тезлаштирди. Қимматбаҳо металлнинг бир троя унцияси 2670 доллар ёки бир грамми 85,84 доллардан таклиф қилинмоқда. Бир грамм олтин 0,3 фоизга қимматлашиб, ҳозирда 1 138 480 сўмга баҳоланмоқда. 5 граммлик қуйма учун 5 692 000 сўм сўралмоқда.
МБ маълумотларига кўра, 2023 йил сентябрь ойига қадар ўзбекистонликлар қўлида 255 килограмм ўлчовли қуймалар мавжуд. Энг кўп харид қилинган тури 10 граммлик қуймалар бўлган.