Тошкентда «Miran International» меҳмонхонаси ёниб кетди

O‘zbekiston

Тошкентда «Miran International» меҳмонхонаси ёниб кетди. Ёнғин-қутқарув бригадалари аллақачон ўчириш ишларини бошлаган. Кўп қаватли бинодан бир неча киши ўзбошимчалик билан тушиб келди.

Фото: «Взгляд.uz»

Бугун, 16 октябрь куни соат 17:17 да Тошкент шаҳар ФВБга Тошкент шаҳар Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида қурилаётган бинода ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:24 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни ўчирмоқда.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ ва ФВВ раҳбарияти вакиллари етиб борган.

Таҳририятга келиб тушган кадрларда бир неча киши ўзбошимчалик билан кўп қаватли бинодан тушганини кўриш мумкин.

Mavzuga oid materiallar