25 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди Жиззах вилоятида яшовчи 22 ёшли йигитнинг жамоат жойида қизга тегажоғлик қилганига оид ишни кўриб чиқди. Бу ҳақда «Взгляд.uz»га шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.
Айбланувчи жамоат жойида қизнинг олдига келиб, унинг орқасидан белидан қучди ва деворга босишга уринган. Қиз қичқириб юборган ва гумонланувчи воқеа жойидан ғойиб бўлган.
Судда йигит ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, суддан жазони енгиллаштиришни сўраб, пушаймонлигини билдирган.
Суд айбига иқрорлиги ва далиллар, жумладан, кузатув камераларидан олинган видеоёзувлар мавжудлигини инобатга олиб, айбланувчига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.