Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақлаш тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди.
2025 йил 1 январдан бошлаб:
жисмоний шахслар томонидан рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш жойларида ёки тутқунликда сақлаш;
давлат ва кўчма циркларда (шапито) ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва улардан цирк томошалари учун фойдаланиш.
Масалан, рўйхатга ўргимчак, илон, акула, тошбақаларнинг айрим турлари, йўлбарс, шер, тулки, бўри, шимпанзенинг барча турлари ва кенжа турлари киритилган.
Рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг рухсатномалари асосида белгиланган тартибда юридик шахслар томонидан ташкил этилган ҳайвонот боғларида ва (ёки) питомникларда сақланиши мумкин.
Бунда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ёввойи ва заҳарли ҳайвонлар махсус питомникларда қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланади.
Ҳайвонларнинг тўлиқ рўйхати билан ҳавола орқали танишиш мумкин.