Абхазия президенти истеъфога чиқишга тайёрлигини билдирди

Dunyo

Қисман тан олинган Абхазия президенти Аслан Бжания намойишчилар ҳукумат бинолари мажмуасини тарк этганидан кейин лавозимини тарк этишини айтди. 15 ноябрь куни мамлакатда стихияли митинглар бўлиб ўтди, намойишчилар юк машинасида парламент дарвозасини бузиб киришди.

Абхазия президенти Аслан Бжания мухолифат босиб олинган ҳукумат бинолари мажмуасини озод қилгандан сўнг истеъфога чиқишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видео тарқалди.

«Улар бу бинони тарк этгач, мен чиқиб кетиш ҳақида ариза ёзаман ва янги сайловларда улар қанча қўллаб-қувватланишини кўрамиз», — деди Бжания Очамчир туманидаги Тамиш қишлоғида тарафдорлар билан учрашувда.

Эслатиб ўтамиз, Абхазияда стихияли митинглар бўлиб ўтган, намойишчилар юк машинасида парламент дарвозасини бузиб киришган. Йиғилганлар парламент Россия билан келишувни кўриб чиқишдан бош тортмагунча тарқалиб кетмаслигини айтишди.

Mavzuga oid materiallar