Туркия Тожикистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Тожикистон фуқаролари учун 2018 йилдан бери амалда бўлган визасиз режимни бекор қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. Россиянинг «Крокус Сити Холл»даги яқинда содир бўлган теракт бу қарорга таъсир қилдими ёки йўқми, аниқланмаган.
Тожикистон фуқаролари энди Туркияга визасиз кира олмайди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг фармони Resmi Gazete газетасида эълон қилинди.
22 март куни Москва яқинидаги «Крокус Сити Холл»да содир этилган терактдан сўнг Туркия ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган ИШИД тарафдорларига қарши бир неча бор рейдлар ўтказди.
«Тожикистоннинг оддий паспорти эгалари учун Туркияга сафари чоғида визасиз режимни «Чет элликлар ва халқаро ҳимоя тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддасига мувофиқ бекор қилишга қарор қилинди», — дейилади ҳужжатда.
Ҳужжат билан Тожикистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилинади, тожикистонликлар 2018 йилдан бери Туркияга умумий паспорт орқали кириб, у ерда 90 кунгача қолиши мумкин эди.