Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтди
Ўзбекистон ДХХнинг собиқ раҳбари Абдусалом Азизов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши тузилмасига ўтди. У 2019 йилдан буён бошқарма раиси лавозимида ишлаб келаётганди. ДХХнинг янги раиси Қурбонов Азизовнинг Давлат хавфсизлик хизматини шаффофлик ва очиқлик томон ислоҳ қилишдаги муваффақиятини қайд этди.