2023 йил охирида ушбу мамлакатда 87,6 минг ҳамюртимиз истиқомат қилаётгани рўйхатга олинди, деб хабар берди Yonhap агентлиги.
Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг еттидан бир қисми — 12,5 минг киши олий ўқув юртларида таҳсил олади.
Ўтган йил охирида Жанубий Кореяда 2,5 миллион хорижлик бор эди. Уларнинг аксарияти Хитой фуқаролари (942,3 минг). Кейинги ўринларни ветнамликлар (271,7 минг) ва Таиланд аҳолиси (202,1 минг) эгаллади.
2022 йилда Жанубий Кореяда 69 минг Ўзбекистон фуқароси истиқомат қилган.
Жанубий Кореяда қанча Ўзбекистон фуқароси бор?
Ўзбекистон фуқаролари Жанубий Кореядаги хорижий диаспора сони бўйича бешинчи ўринни эгаллайди. 2023 йил охирида мамлакатда жами 2,5 млн хорижлик бор эди.