Криминология илмий-тадқиқот институти ташкил этилди

O‘zbekiston

Ўзбекистон президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, институт криминалистик фаолиятни илмий ва экспертлик жиҳатдан таъминлашга ихтисослашган республика илмий-тадқиқот муассасаси бўлиб, Ички ишлар вазирлиги ташкилий тузилмасига киради ва юридик шахс мақомига эга.

Институт, жумладан:

  • республикадаги криминоген вазиятга оид чуқур тадқиқотларни амалга оширади, жиноятчилик тенденцияларини тизимли равишда таҳлил ва прогноз қилади;

  • жамоатчилик ўртасида шов-шувга сабаб бўлган жиноятларнинг омилларини аниқлаб, уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишда суриштирув ва дастлабки тергов органларига услубий кўмаклашади;

  • криминология соҳаси бўйича мустақил изланувчилик шаклида олий малакали илмий кадрларни тайёрлайди.


Шу билан бирга, ўз вазифаларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади, унинг фаолиятига тўсқинлик қилиш, тадқиқот ҳисоботидаги маълумотларни ўзгартириши учун таъсир кўрсатиш тақиқланади.

Институт раҳбари лавозимга Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.