Технопарк Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги Ohangaron Tech Industrial технопарки негизида ташкил этилмоқда. Ҳозирда бу технопарк турдош тармоқларда юқори қўшимча қийматга эга бўлган мис маҳсулотлари ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича илмий-техник кластери ҳисобланади.
Технопарк ҳудуди доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида қўшимча 352 гектаргача кенгайтирилмоқда. Шунингдек, бошқарув дирекциясига Урганчдаги «Ал-Хоразмий» мажмуаси ҳудудидан 4 гектар, Фарғонадаги «Эко шаҳар» ҳудудидан 10 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонлари ҳам берилади.
Технопаркни бошқариш учун соҳада илғор тажрибага эга халқаро консалтинг компаниясини жалб этилади. Технопаркни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича ишлар 2024 йилга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилади.
Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги тупроқ бонитети 64,1 балл бўлган 2 гектар суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари саноат ва бошқа мақсадлардаги ерлар тоифасига ошхона ҳаво тортиш қурилмалари ишлаб чиқариш учун ўтказилади.
Ўзбекистонда янги технопарк ташкил этилади
Ўзбекистонда президентнинг 10 январдаги қарори билан «янги турдаги юқори технологияга асосланган электротехника маҳсулотлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ўзлаштириш» мақсадида Eltech Industrial технопарки ташкил этилмоқда.