14 январь куни Гулистон туманидаги «Иноқлик» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи каналга 27-мактаб ўқувчилари 16 ёшли икки эгизак ака-ука чўкиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура «Взгляд.uz»га хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа содир бўлган куни марҳумлар яна уч нафар ўсмир билан бирга Gentra русумли автомашинада бўлган. Йўл бўйлаб каналдан ўтиб кетаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, каналга тушиб кетган.
Уч нафар ўсмир автомобиль ойналарини синдириб, қуруқликка чиқишган. Икки эгизак ака-ука эса чўкиб кетган. Уларнинг жасадларини қидириш ишлари бугунги кунгача давом этмоқда.
Айни пайтда Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарёда автомобиль каналга тушиб кетди: эгизаклар чўкиб кетган
14 январь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон туманидаги каналлардан бирига ичида 5 киши бўлган Gentra русумли автомашина тушиб кетди. 16 ёшли икки эгизак чўкиб кетган, уларнинг жасадлари ҳали топилмаган, қолган болалар тирик ҳолда топилган.