Uzbekistan Airways авиакомпанияси маълумотларига кўра, HY602 (Москва — Тошкент) рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнишга қарор қилди. Самолёт Тошкент вақти билан соат 05:20 да Самарқанд аэропортига қўнди.
Шу билан бирга, соат 05:19 да ҳавога кўтарилган Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9613 (Москва — Тошкент) рейси йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Урганчдаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилди. Самолёт Тошкент вақти билан соат 06:42 да Урганч аэропортига қўнди.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Владивосток — Тошкент йўналишидаги HY708 рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга йўл олди. Самолёт Тошкент вақти билан соат 07:03 да Самарқанд аэропортига қўнди.
Centrum Air авиакомпаниясининг C67704 (Жидда — Тошкент) рейси ҳам муқобил аэродромга йўл олди. Самолёт Тошкент вақти билан соат 07:52 да Самарқанд аэропортига қўнди.
«Россия» авиакомпаниясининг SU6971 (Тошкент — Санкт-Петербург) рейси Фарғона муқобил аэродромига йўл олди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 10:05 да Фарғона аэропортига қўнди.
Panorama Airways авиакомпаниясининг 5P5366 ва 5P362 (Мадина — Тошкент) рейслари Самарқанддаги муқобил аэродромга йўл олди. 5П362 рейси маҳаллий вақт билан соат 10:28 да, 5П5366 рейси Самарқанд аэропортига соат 10:21 да қўнди.
Шунингдек, Ўш (Қирғизистон) аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Қувайтдан учаётган Jazeera Airways авиакомпаниясининг J9653 рейси Намангандаги муқобил аэродромга жўнаб кетди. Самолёт Тошкент вақти билан соат 08:35 да Наманган аэропортига қўнди.
Қайд этилишича, парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар ҳақидаги батафсил маълумотлар авиаташувчилар билан аниқлаштирилиши керак.
