Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2018 йилда Асака туманида туғилган 28 ёшли Азизбек Раҳимов Россияга ишлаш учун кетган. У ерда эса экстремистик ташкилотлар ғоясига эргашиб кетган.
2024 йилда гумонланувчи Туркия орқали транзит йўл билан Сурияга ўтиб, у ерда «Тавҳид вал жиҳод катибаси» террор ташкилотига қўшилган. Ҳозирда у жанговар ҳаракатларда қатнашмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган суриштирув-тезкор қидирув тадбирлари натижасида 2018 йилда Жиноят кодексининг 155-моддаси 1-қисми (терроризм), 244-моддаси (диний экстремизм, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
