Korean Air Сеул — Тошкент — ​​Сеул йўналиши бўйича парвозларни тўхтатади

O‘zbekiston

Korean Air авиакомпанияси Сеул — Тошкент — Сеул йўналиши бўйича мунтазам парвозларни тўхтатишни режалаштирмоқда. Бунга савдонинг пасайиши ва авиакомпания сиёсатининг ўзгариши сабаб қилиб кўрсатилган.

Жанубий Кореянинг Korean Air авиакомпанияси Сеул — Тошкент — Сеул йўналиши бўйича мунтазам парвозларни тўхтатмоқчи, деб ёзади Spot.

Авиаташувчи матбуот хизмати 1 мартдан Ўзбекистонга парвозлар тўхтатилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Парвозларнинг тўхтатилишига сотувларнинг пасайиши ва авиакомпания сиёсатининг ўзгариши сабаб бўлган.

Бундан ташқари, шу кундан бошлаб Korean Air расмий сайтида Сеул — Тошкент йўналишида, шунингдек, қарама-қарши йўналишда авиачипталар мавжуд эмас.

Korean Air қўнғироқ маркази Ўзбекистон билан рейслар қайта тикланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб бермади ва айни дамда Тошкентга парвозларни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинганини таъкидлади.

Korean Airʼнинг пойтахтдаги ваколатхонаси тақдири номаълум.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.