Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган. Айбланувчи фуқаро мобил илова орқали такси чақирган. Ҳайдовчи йўловчини белгиланган кимсасиз жойга олиб келган ва шу пайтда йўловчи фурсатдан фойдаланиб, орқа ўриндиқдан ҳужум қилиб, ҳайдовчининг кўкрак қисмига 10 марта пичоқ урган.
Олинган жароҳатлар оқибатида ҳайдовчи шифохонада вафот этган.
Суд жараёнида айбланувчи оиланинг ягона боқувчиси эканини, 16 миллион сўм қарзи борлигини айтиб, молиявий муаммолар туфайли ўша куни қаттиқ жаҳли чиқиб, уйдан чиқаётиб, ўзи билан пичоқ олгани ва таксичини пичоқлаб ўлдирганини тан олди.
Мазкур ҳолат юзасидан судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси «в», «ж», «и» бандлари (тамагирлик ниятида айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни ўта шафқатсизлик билан ўлдириш) 164-моддаси 3-қисми «г» банди (баданга оғир шикаст етказган ҳолда босқинчилик қилиш) банди билан айбдор деб топилиб, уни 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Тошкентда пул учун такси ҳайдовчисини пичоқлаб ўлдирган йигитга ҳукм ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида такси ҳайдовчисини 10 марта пичоқлаб ўлдирган 23 ёшли судланувчига ҳукм ўқилди