Таълим ва телевидениеда рус тилидан фойдаланишни камайтириш керак — Алишер Қодиров

O‘zbekiston

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров мактабларда ва телевидениеда рус тилидан фойдаланишни камайтиришни таклиф қилди. Бош русофоб «қозоқ, қирғиз, туркман, турк ва тожик қардошлар» билан алоқаларни мустаҳкамлашга чақирган.

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров таълим ва телевидениеда рус тилидан фойдаланишни қисқартиришни таклиф қилди.

Қодиров бу фикрни россиялик «тарихчи» михаил смолиннинг бир кун аввал Россиянинг НТВ телеканали орқали ўзбек ва қозоқ миллатлари 1917 йил инқилобидан кейин пайдо бўлгани ҳақидаги фикрига жавобан билдирди.
Сўнгги вақтларда рус тилида шовинистик баёнотлардан бошқа нарса эшитмаяпмиз. Масалан, 3 фоизга ҳам бормайдиган рус ватандошлар учун таълим ва телевидениеда рус тили номутаносиб даражада кўп! Буни тузатиш керак, — дейди Қодиров.

Шунингдек, у вазиятни ўнглаш учун танқидий чораларни таклиф қилган.

Биринчидан, Ўзбекистонда бошланғич таълимни она тилида ўқитилиши бўйича норма қонунга киритилиши мумкин.

Иккинчидан, қозоқ, озар, қирғиз, туркман, турк ва тожик қардошлар телекўрсатувлар алмашишни йўлга қўйиш керак.

Фракциянинг яқин мажлисларида бу масалалар муҳокама қилиниши қайд этилган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.