МБ раиси Universalbank ва InfinBankʼдаги хакерлик ҳужумларида банкларнинг ўзини айблади
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг айтишича, ўтган йили Universalbank ва InfinBankʼда киберхавфсизликнинг бузилиши банклар хавфсизлик тизимларининг айби билан содир бўлган. Регулятор нафақат юзни таниш тизими, балки бошқа каналлар орқали ҳам кредитлар берилишини тасдиқлашни талаб қилди.
Бу ҳақда 25 январь куни матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар беради Spot.
Унга кўра, Марказий банкка фуқароларнинг йўқотишларини минималлаштириш механизмини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилган. Агар ўғрилик банкларнинг айби билан содир бўлган бўлса, аҳоли ҳеч нарса йўқотмайди, кредит ташкилотлари эса Universalbank ва InfinBank мисолида ўғирланган суммани қоплайди, деди у.
Нурмуратовнинг қайд этишича, фуқароларнинг молиявий саводхонлиги пастлиги туфайли юзага келаётган фирибгарликнинг олдини олиш мақсадида тартибга солувчи орган қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритмоқда.
Бундан ташқари, Марказий банк нафақат юзни таниш тизими, балки бошқа каналлар орқали ҳам кредитлар берилишини талаб қилади. Нурмуратов бу чораларни кредитлаш шартларини кучайтириш деб ҳисоблаш мумкинлигини тан олди, бироқ тартибга солувчи орган фирибгарликка қарши кураш механизмидан фойдаланиш ниятида.
Омонатчиларнинг пули хакерлар ҳужуми оқибатида йўқолган, ҳолат икки банкда содир бўлган. Бу ушбу банкларнинг мобил иловасидаги хатолик билан боғлиқ. Тўғри, бу миқдор унчалик катта эмас, адашмасам, 300 миллиом сўмга яқин, бу Universalbankʼка тегишли. Энди мен [хато қилишдан] қўрқаман, лекин унчалик катта маблағ ёки миллиардлар йўқотилмаган, — деди Нурмуратов.
Унга кўра, Марказий банкка фуқароларнинг йўқотишларини минималлаштириш механизмини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилган. Агар ўғрилик банкларнинг айби билан содир бўлган бўлса, аҳоли ҳеч нарса йўқотмайди, кредит ташкилотлари эса Universalbank ва InfinBank мисолида ўғирланган суммани қоплайди, деди у.
Нурмуратовнинг қайд этишича, фуқароларнинг молиявий саводхонлиги пастлиги туфайли юзага келаётган фирибгарликнинг олдини олиш мақсадида тартибга солувчи орган қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритмоқда.
Ҳар қандай шахс ўз банкига ёки операцияни амалга ошираётган муассасага кредит олишни истамаслигини айтиши мумкин. Бу шахс автоматик равишда кредитга киришнинг барча мобил усулларидан блокланади. Худди шу нарса фирибгарликка қарши тизимга ҳам тегишли. Биз энди нафақат тижорат банкларига, балки микрокредит ташкилотларига ҳам талабларимизни кучайтирмоқдамиз, — дея хулоса қилди Марказий банк раҳбари.