Ўзбекистонликларни дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кутмоқда?

O‘zbekiston

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Бугун Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятлари совуқ ҳаво массалари таъсири остида бўлади, куннинг биринчи ярмида қор ёғиши кузатилади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат 2-5° илиқ, республика шимолида 5° совуқ атрофида бўлади.

Шанба куни кундузи республикамизга Туркманистон ҳудудларидан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-2° совуққача, айрим жойларда 5о совуққача пасаяди, кундузи 5-10° илиққача кўтарилади, республика шимолида кечаси 6-11° совуқ, кундузи 2° совуқ-3о илиқ бўлади.

Якшанба куни асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик республикамизнинг барча ҳудудларига тарқалади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқни, кундузи 8-13° илиқни, шимолда кечаси 2-7° совуқни, кундузи 2° совуқ-3° илиқни ташкил этади.

Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.