2023 йилда содир этилган жиноятлар учун 17 мингдан ортиқ одам қамоққа олинди

O‘zbekiston

2023 йилда судланган фуқаролар сони 55 763 нафарни ташкил этиб, шундан 17 396 нафари озодликдан маҳрум этилган.

Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Олинган маълумотларга кўра, ўтган йили судлар томонидан оқланган ва реабилитация қилинган фуқаролар сони 1 минг 244 нафарни ташкил этди.

Шунингдек, 2022 йилда судланганлар сони 56 542 нафарни ташкил этган бўлиб, шундан 17 610 нафари қамоққа олинган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.