Улар болага қўпол ва ноўрин муомала қилиб, уни мажбуран хизмат машинасига ўтқазишга ҳаракат қилган. Натижада бола бошидан жароҳат олган ва кучли руҳий қўрқув ҳолатини бошдан кечирган.
Ички ишлар органлари ходимларига нисбатан ички текширув ўтказилди. Болага нисбатан қўпол муносабатда бўлган ва ИИВ касбий маданияти қоидаларини бузган Ш.М. ва А.О.га нисбатан интизомий чоралар кўрилди.
Болалар манфаатларига қарши ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг бундай ҳаракатларига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди ва уларга қатъий қонун доирасида чек қўйиш керак, — дейилади болалар омбудсманı баёнотида.
Ҳозирда омбудсман топшириғига асосан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ўрганилмоқда.