Ижтимоий тармоқларни блоклагани учун ишдан бўшатилган масъул энди бош вазир котибиятини бошқаради
Шуҳрат Муҳамаджанович Содиқов Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов котибияти раҳбари этиб тайинланди.
Содиқов бу лавозимга тайинлангунга қадар бош вазир котибияти раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
2010-2017 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил бошқармасига раҳбарлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 3 ноябрь куни соат 18:00 дан кейин Ахборот ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») томонидан Ўзбекистон фуқароларининг Telegram, Facebook, YouTube, Instagram ва Odnoklassnikiʼга кириши чекланганди. Кейинроқ давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов мамлакатда ижтимоий тармоқлар блоклангани ҳақида Президент Шавкат Мирзиёевга хабар берилганини айтди. Тез орада барча ижтимоий тармоқларга кириш тикланди.
Кейинроқ маълум бўлишича, «Ўзкомназорат» раҳбари бу лавозимдан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармойиши билан четлаштирилган. У билан бирга ИТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Олимжон Умаров ва «Ўзкомназорат» раҳбари Ғолибшер Зияев ҳам ишдан бўшатилган.