Гулистон ҳокими ўз илтимосига кўра лавозимини тарк этди

O‘zbekiston

Гулистон шаҳри ҳокими Тўлқинжон Дадабоев соғлиғи сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Вазифалар унинг биринчи ўринбосари Ғайрат Ботировга ўтказилди.

Маълумотларга кўра, Тўлқинжон Дадабоев бу лавозимда 2018 йилнинг июнь ойидан бери ишлаб келаётган эди. Бунгача «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти Капитал қурилиш хизмати раҳбари лавозимида ишлаган. Ҳоким вазифаларини вақтинча бажариш унинг молия-хўжалик масалалари ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари Ғайрат Ботиров зиммасига юклатилди.

1978 йилда вилоятнинг Боёвут туманида туғилган. 1999 йилда Самарқанд давлат университетининг иқтисод факультетини тамомлаган. У аввалроқ Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.