Президент «Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Маълумотларга кўра, ҳужжатнинг ўзида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун давлат божи, йиғим ёки бошқа тўловларни тўлаш учун тўлов ҳужжатларининг нусхаларини тақдим этиш талаби бекор қилинган.
Бундан ташқари, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан кўриб чиқиш муддати 15 кундан 10 кунгача қисқартирилди.
Шунингдек, «Адвокатура тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, адвокатлик гувоҳномасини бериш муддати 3 иш кунидан 2 иш кунигача қисқартирилди.
Давлат органлари энди тўлов ҳужжатлари нусхаларини талаб қилишга ҳақли эмас
Қонун ҳужжатларига тўлов ҳужжатлари нусхаларини тақдим этиш талабини бекор қилувчи ўзгартишлар киритилди.