Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида 102 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги спортчилар баҳси якунланди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Олимпиада чемпиони Акбар Жўраев силтаб кўтаришда 180 кг билан машқни бажариб, силтаб кўтаришда 220 кг тош кўтариб, жами 440 кг натижани қайд этди. Натижада спортчи учта олтин медални қўлга киритди.
Рақобатчиларнинг ҳеч бири бу натижаларни ортда қолдира олмади. Шу тариқа, Акбар Жўраевга ўз вазн тоифасида тенг келадигани топилмади.
Натижада, Жўраевнинг мавжуд регалиясига яна бир унвон қўшилди — Осиёнинг мутлақ чемпиони.
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Осиёнинг мутлақ чемпиони бўлди
Олимпия ўйинлари чемпиони Акбар Жўраев оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида учта олтин медални қўлга киритди.