«Қозоғистонда Турон йўлбарсини реинтродукция қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мисол учун, мамлакат ҳукумати БМТнинг ривожланиш дастури билан ушбу йиртқич ҳайвон учун экотизим яратиш учун грант шартномаси тузди. Унинг доирасида Турон йўлбарси учун озуқа базасини яратиш бошланди. Шу кунгача Олтин-Эмел миллий боғидан Иле-Балхаш қўриқхонасига 60 та қулон келтирилди. Бундан ташқари, Қора Баканас каналини тозалаш учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Турон йўлбарси учун сув керакли ҳажмда бўлиши режалаштирилган», — деди Айман Омарбекова журналистларга берган интервьюсида.
Шунингдек, у Қозоғистон ҳукумати Бутунжаҳон табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси билан Олтин-Эмел миллий боғидаги бухоро буғулари сонини кўпайтириш бўйича шартнома имзолаганини таъкидлади.
«Бухоро буғуси Турон йўлбарсининг озиқ-овқат таъминотини кенгайтириш учун зарур. Улар экотизимга ҳам фойда келтиради. Реинтродукция дастурини амалга ошириш учун дастлаб Амур йўлбарсини Қозоғистонга олиб келиш режалаштирилган. У Турон йўлбарсига энг яқин бўлиб, Сирдарё ва Или дарёлари бўйида яшаган. Уларни 2026 йилгача етказиб бериш режалаштирилган. Ҳозирда бу масала устида иш олиб борилмоқда. Аввалига атиги 2-3 киши олиб келинади», — дея хулоса қилди Айман Омарбекова.