Дам олиш кунлари совуқ бўлиб, жойларда қор ёғади

O‘zbekiston

Ўзгидромет маълумотларига кўра, жума кунидан бошлаб совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши бутун республика ҳудудига тарқалади. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати -16 га тушади, қор ёғади.

Шанба ва якшанба кунлари кечалари ҳарорат 3-8° совуққача пасаяди, кундуз кунлари 3° совуқ-2° илиқ атрофида, баъзи жойларда 5° илиққача бўлади. Шимолда ҳарорат кечалари 11-16° совуқ, 3-8° совуқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида бугун кундузи ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, ёмғир қорга айланади. Дам олиш кунлари Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16-17 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Пойтахтда бугун кундузи вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучаяди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Бугун кундузи ҳарорат 0-3° илиқ, шанба ва якшанба кунлари кечалари 3-5° совуқ, кундуз кунлари 1° совуқ-2° илиқ бўлади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.