Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Баҳрайнда ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатида иштирок этмоқда.
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, қиличбозлик бўйича ўзбекистонлик Алпомиш Ўроқбоев ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпиони бўлди. Финал баҳсида у жанубий кореялик рақибини мағлуб этиб, турнирда олтин медални қўлга киритди.
Ярим финалга чиққан Сардор Абдукаримбеков бронза медалини қўлга киритиб, терма жамоасига навбатдаги медални келтирди.
