«Штутгарт» ҳимоячиси, келиб чиқиши рус бўлган Вальдемар Антон Германиянинг асосий терма жамоасига Франция (23 март) ва Голландия (26 март) билан ўртоқлик ўйинларида иштирок этиш учун чақирув олди, деб хабар беради Sky Sport.
Аввалроқ 27 ёшли футболчи Россия терма жамоасида ўйнашдан хурсанд бўлишини тан олган ва унинг номзодини жамоанинг собиқ устози Станислав Черчесов кўриб чиққанди.
Антон Ўзбекистоннинг Олмалиқ шаҳрида туғилган, кейин Германиянинг Муленбергер ва Ганновер шаҳарларида тарбияланган. «Ганновер»да 12 йиллик таҳсилдан сўнг Вальдемар 2020 йилнинг ёзида Штутгартга кўчиб ўтди ва яқинда клуб билан шартномасини 2025 йилнинг ёзига қадар узайтирди.
Жорий мавсумда асли рус бўлган ҳимоячи жамоа сафида барча турнирларда 29 та ўйин ўтказиб, битта гол ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Шу билан бирга, Трансфермаркт интернет порталига кўра, Антоннинг бозор қиймати 10 миллион эврони ташкил қилади.
Олмалиқлик футболчи Германия терма жамоасига чақирилди
Ўзбекистонда туғилган Вальдемар Антон Германия терма жамоасига чақирув олди. Ҳимоячи ҳозирда «Штутгарт» сафида Германия чемпионатида тўп сурмоқда.