«Кредит ва имтиёзлар фақат доимий мижозларга берилмоқда». Президент банклар фаолиятига танқидий баҳо берди
Президент Шавкат Мирзиёев 14 март куни бўлиб ўтган йиғилишда Сайхунобод туманида тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган маблағлар иш ўринларига айланмаётгани, камбағалликни қисқартиришга таъсири сезилмаётганини таъкидлади. Хусусий секторда яратилган расмий иш ўринлари сони атиги 968 тага ошган.
Банклар фақат қайтимни ўйлаб, осон йўл билан ресурсларни доимий мижозига бераяпти. «Мен ҳам тадбиркор бўлай, маҳаллада иш ўрни яратай», деган оддий одамлар четда қолиб кетяпти.
Сайхунободда 2023 йилда ишлаб чиқариш ҳажми деярли ўсмаган. Мутасаддилар корхоналарга айланма учун пул бериб, маҳсулотни кўпайтиришга эътиборсиз бўлгани қайд этилди.
Ваҳоланки, тумандаги тайёр инфратузилмаси бор 16 та бино ва иншоот қимматлиги учун бир йилдан буён сотилмай ташландиқ ётибди. Яна узоқ йиллардан бери бўш турган 5 та объект аукционга чиқарилмаган.
Эслатиб ўтамиз, шу муносабат билан Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Сайхунобод тумани ҳокими ва унинг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган эди.
«Уларга тайёр лойиҳа пакетлари берилмаяпти», — деди давлат раҳбари.
Сайхунободда 2023 йилда ишлаб чиқариш ҳажми деярли ўсмаган. Мутасаддилар корхоналарга айланма учун пул бериб, маҳсулотни кўпайтиришга эътиборсиз бўлгани қайд этилди.
«Бугунги кунда туманда 1 миллион сўмлик маҳсулот яратиш учун ўртача 126 киловатт-соат электр сарфланаяпти. Бу – вилоятни қолган туманларидан 2 карра кўп. Сабаби – 19 та маҳалладан 16 тасида юқори қўшилган қиймат яратадиган бирорта ишлаб чиқариш йўқ», — деди президент.