МОҚ хабар беришича, таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига лицензияларни қўлга киритди.
Яна икки нафар ўзбекистонлик таэквондочи Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди:
— 67 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этаётган Озода Собиржонова ветнамлик Тхи Бакни мағлуб этди.
— 80 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этаётган Жасур Жайсунов ҳал қилувчи баҳсда ироқлик Саиф Тоҳирни мағлуб этди.
