Бухорода мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди, бир киши ҳалок бўлган

O‘zbekiston

Бухоро вилояти Когон туманида мактаб автобуси ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда йўловчилардан бири шифохонада вафот этган, яна бири жароҳат олган.

Бухоро вилоятида йўловчи автобуси ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда ЙҲХБ матбуот хизмати.

Йўл-транспорт ҳодисаси 18 март куни соат 10:30 да А-380 автомобиль йўлининг Когон тумани ҳудудидан ўтувчи назорат остидаги чорраҳасида содир бўлган.

Тўқнашув натижасида йўловчилардан бири олган жароҳатларидан шифохонада вафот этган. Яна бир йўловчи жароҳатланган. 25 нафар йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.



Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Kun.uz манбасининг хабар беришича, автобусда дарс вақтида театрга олиб кетилган мактаб ўқувчилари бўлган.

Автобусдагилар 9-11-синфлар ўқувчилари бўлишган. 9-синф ўқувчиси бўлган қиз синфдоши О.Ж. исмли ўғил бола воқеа жойида вафот этгани ва уни экспертизага олиб кетишганини айтган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.