Шавкат Мирзиёев Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлди

O‘zbekiston

Давлат раҳбари 18 март куни Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 3,5 млрд долларга етказишга доир лойиҳалар билан танишди.

Лойиҳалардан бири «Агрокўмакчи» мобил иловаси бўлиб, унда ўсимликлар ҳимояси, бу соҳадаги хизматлар, фойдали маълумотлар, экспорт бўйича маслаҳатлар билан танишиш мумкин.

Asiaexport.se платформаси эса юртимиздаги экспортчилар билан чет элдаги харидорларни ўзаро боғлайди. Унда нафақат мева-сабзавотлар ва қуритилган мевалар, балки шарбатлар, уй-рўзғор буюмлари, қандолатчилик, тўқимачилик, чармдўзлик ва фармацевтика маҳсулотлари каби кенг турдаги товарларлар ҳақида маълумотлар жойлаштирилади.

Агентликнинг халқаро эПҳйто солутион инновацион тизими доирасидаги ҳамкорлиги ҳақида ҳам ахборот берилди. Бу тизим орқали 119 та мамлакат билан фитосанитар сертификатлар электрон шаклда алмашилмоқда. Жорий йилда яна 8 та давлатга 25 турдаги маҳсулот бўйича фитосанитар рухсатнома олинади.

Шу каби чора-тадбирлар натижасида бу йил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 3,5 миллиард долларга етказиш мўлжалланган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.