Бухорода автобус ҳалокатида жабрланган яна бир ўқувчи вафот этди

O‘zbekiston

Бухоро вилояти Когон туманида автобус ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 нафарга етди. Аввалроқ шифохонага ётқизилган ҳайдовчи ва ўқувчилардан бири олинган тан жароҳатлари оқибатида вафот этди.

Бухоро вилоятида юк машинаси ва автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида касалхонага ётқизилган яна бир мактаб ўқувчиси вафот этди. Бу ҳақда Bugun.uz «Сухор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Б.Тоировга таяниб хабар бермоқда.

Коган туманида мактаб автобуси ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлганини аввалроқ ёзган эдик. Оқибатда мактаб ўқувчиларидан бири вафот этган, яна бири жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Чорраҳада светофор ишламай қолган. Бетон аралаштиргич катта йўл бўйлаб ҳаракатланаётган, ўша вақтда мактаб ўқувчилари бўлган автобус чорраҳани кесиб ўтган ва юк машинаси унга бориб урилган.

Автобус ҳайдовчиси «Buxoro Express Trans» рўйхатида бўлган ва йўловчиларни ташиш билан шуғулланган. «Янги Ўзбекистон» сайтининг ёзишича, у ҳам олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси номаълум сабабларга кўра автобусда болаларни ташиш фактини дастлабки расмий нашрда ошкор қилмаганди.

Бир кун аввал мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев шифохонада ётган ўқувчилар ҳолидан хабар олди.

[caption id="attachment_87344" align="alignnone" width="680"] Пресс-служба МДШО[/caption]

Шунингдек, 5-сонли ихтисослаштирилган мактабда бўлиб, воқеа ва унинг сабаблари ҳақида сўз юритар экан, хизмат вазифасига бепарволик, ўқувчилар тақдирига лоқайдлик кечириб бўлмайдиган хато эканини таъкидлади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ЙТҲда иштирок этган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига психологлар бириктирилган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.