Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 10,5 фоизга ошди

O‘zbekiston

2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 9,91 млрд долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,5 фоизга кўп. Икки ойда импорт 8,7 фоизга, экспорт эса 13,6 фоизга ошди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 9,91 млрд долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,5 фоизга кўп.

Шу даврда Ўзбекистондан маҳсулот экспорти 3,36 миллиард долларни, импорт эса 6,28 млрд долларга етди. Икки ойда импорт 8,7 фоизга, экспорт 13,6 фоизга ўсди.

Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия ва Жанубий Корея Ўзбекистоннинг бешта йирик савдо ҳамкорлари қаторига киради. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 21,5 фоизга, Россия билан эса 17,8 фоизга ошган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.