«Кўпчилик мижозлар ўз маблағларини олиш учун бюрократик тўсиқлардан ўтиши, жумладан, кўплаб аризаларни тўлдириши жуда қийин бўлишини тушунамиз. Шу боис биз фойдаланувчилар томонидан қўшимча тартиб-қоидаларни талаб қилмасдан маблағларни қайтарамиз», — деди бош директор Тимур Манташев нашрга берган интервьюсида.
Қайд этилишича, 600 нафар мижоз «Киви банк»ининг тугатилишидан жабр кўрган, улар 18 млн рубль йўқотган.
Маълумотларга кўра, SalamPay суд қарорини кутмасдан барча йўқотишларни ўзининг заҳира фондидан қоплайди.
SalamPay — бу рус хизмати бўлиб, унинг ёрдамида Россия Федерациясида ишлаётган меҳнат муҳожирлари ўз ватанларига пул жўнатади. Хизмат РНКО «Единая касса» оператори билан тузилган шартнома асосида ишлайди. Пул ўтказмаларини етказиб берувчилардан бири 21 февраль куни лицензиясидан айрилган «Киви банк» эди.