Самарқандда ёғингарчилик туфайли автомобиль кўприги қулаб тушди

O‘zbekiston

Самарқанд вилояти Ургут туманида кучли ёғингарчилик туфайли автомобиль кўприги қулаб тушди. Сув кўприкнинг таянч конструкцияларини ювиб кетган, бунинг оқибатида бетон блоклар дарёга қулаган. Туман ҳокимлиги кўприкни тиклаш ва ноқулай об-ҳаво оқибатларини бартараф этиш ишлари бошланганини маълум қилди.

Самарқанд вилояти Ургут туманида кучли ёмғир туфайли автомобиль кўприги қулаб тушди, деб хабар берди туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ҳокимлик маълумотларига кўра, кўприк 1974 йилда маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган. Кучли ёмғир оқибатида сойнинг қирғоқ қисми ювилиши натижасида кўприк устидаги юк кўтарувчи конструкциялар пастга қулаб тушган.

[caption id="attachment_87560" align="alignnone" width="1024"] Хокимият Ургутского района[/caption]
«Кучли ёмғир туфайли юзага келган кучли оқим кўприк қурилган канал қирғоқларини ювиб, сув остида қолдирган. Сойдан ҳеч қандай кучли сел оқими оқиб келмаган ва атрофдагиларга зарар етмаган», — дейилади хабарда.

Ҳозирда кўприкни тиклаш ишлари бошланган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.