Афғонистонда ўзбекистонлик худкуш террорчи банк филиалида ўзини портлатиб юборди

O‘zbekiston

Қандаҳордаги банк биносида содир этилган теракт Ўзбекистон фуқароси Асадбек Мадияров томонидан амалга оширилган, деб хабар берди Афғонистон разведкаси. 150 киши маош олиш учун навбатда турган пайтда у ўзини портлатиб юборган. Оқибатда 26 киши ҳалок бўлди, 50 киши яраланди.

Қандаҳордаги банк биносида содир этилган теракт Ўзбекистон фуқароси Асадбек Мадияров томонидан амалга оширилган, деб хабар бермоқда Толибон назоратидаги ГУР.

Маълумотларга кўра, у ҳужумдан икки ой олдин Покистоннинг Балужистон вилоятига келган ва у ерда ИШИД-Хуросоннинг асосий ўқув лагерларидан бирида тайёргарликдан ўтган.
«Қандаҳордаги теракт Ўзбекистон фуқароси Асадбек Мадияров томонидан содир этилган. Спутник Афғонистон маълумотларига кўра, у ҳужумдан икки ой олдин Покистоннинг Балужистон вилоятига келган ва у ерда ИШИД-Хуросоннинг асосий ўқув лагерларидан бирига ҳужум қилиш режасини олган», — дейилади хабарда.

Муовия Панжшери номи остида яширинган худкуш террорчи 150 киши маош олиш учун навбатда турган пайтда ўзини портлатиб юборган. Оқибатда 26 киши ҳалок бўлди, 50 киши яраланди.

Бундан ташқари, разведка хизматлари январь ойида Эроннинг Кирмон шаҳрида теракт уюштирган ИШИД-Хуросон жангарилари Тариқ ва Абдулла (иккаласи Тожикистон фуқаролари) ҳам худди шу ўқув лагерида тайёргарликдан ўтганини аниқлади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.