Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан 29 март, жума куни Тошкентда «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабарида айтилади.
Акциядан кўзланган асосий мақсад соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, шаҳарларда автомобиллар ҳаракатини камайтириш ва жамоат транспортини ривожлантиришдан иборат.
Экология вазирлиги барчани «шу куни бўлиб ўтаётган акцияга бефарқ қолмаслик ва атроф-муҳитга зарар етказмайдиган жамоат транспорти, велосипед ва бошқа транспорт турларини танлашга» чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 21 февралдаги қарори билан кенг жамоатчилик вакиллари ва атроф-муҳит фаоллари таклифлари асосида ҳар ойда бир марта Тошкент шаҳрида «Автомобилсиз кун» жамоат лойиҳасини амалга ошириш белгиланган эди. Шу куни бинолари Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарияти ва бошқа ходимларига «Иш жойига жамоат транспортида бориб, шахсий намуна кўрсатиш» топширилганди.
Тошкент яна «Автомобилсиз кун» ўтказишга ҳаракат қилишмоқда
29 март куни Тошкентда «Автомобилсиз кун» бўлиб ўтади. Бинолари Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ва бошқа ходимларига «Иш жойига жамоат транспортида етиб боришда шахсий намуна кўрсатиш» топширилди.