Тошкентда ҳаво сифати сезиларли даражада ёмонлашди

O‘zbekiston

28 март куни Тошкентда шамолли ҳаво ва кичик чанг бўрони кузатилади. Ҳаводаги майда PM2,5 зарраларининг миқдори ЖССТ стандартларидан 7 баравар ошиб кетган.

IQAir ҳаво сифати мониторинги портали маълумотларига кўра, 28 март, пайшанба куни соат 10:30 ҳолатига кўра, Тошкент ҳавосидаги зарарли PM2,5 зарралари миқдори меъёрдан етти марта ошиб кетган.



Эслатиб ўтамиз, бугун пойтахтда кучли шамол эсиб, кичик чанг бўронига сабаб бўлмоқда.

PM2,5 — бу ҳавода жойлашган қаттиқ микрозарралар ва майда суюқлик томчилари (диаметри 10 нм — 2,5 микрон). Улар нафас олиш йўллари ва юрак-қон томир тизими касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.