Шу куни транспорт вазири Илҳом Махкамов ва Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев автобус ва метрода ишга жўнаб кетди.
[caption id="attachment_88347" align="alignnone" width="1280"]

Қайд этилишича, бугун нафақат вазир, балки унинг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров ҳамда унинг ўринбосарлари Жасурбек Чориев ва Илҳомжон Абдуғаффоровлар ишга автобусда боришни афзал кўрган.
[caption id="attachment_88355" align="alignnone" width="1280"]

Акцияда нафақат туман раҳбари, балки барча ҳокимлик ходимлари, тумандаги ташкилот раҳбарлари фаол иштирок этаётир, деб хабар қилди ҳокимлик матбуот хизмати. Шу билан бирга, Тошкент ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг мазкур акцияда иштироки эълон қилинмади.
[caption id="attachment_88348" align="alignnone" width="1280"]

Бундан ташқари, бугун Божхона қўмитаси раиси, генерал-майор Акмалхўжа Мавлонов велосипедда ишга келди.
[caption id="attachment_88349" align="alignnone" width="1024"]

Кейинроқ ижтимоий тармоқларда спорт вазири Адҳам Икромов иштирокидаги видео тарқалди.
Канада консули ҳам бугунги автомобилсиз кунга қўшилди ва электр автобусда ўтирди. Бироқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари об-ҳавога эътибор қаратишган ва видео бугун суратга олинмаганини қайд этишган.
Ёшлар масалалари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳам ишга автобусда жўнаб кетди.
