Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментидан маълум қилинишича, электромонтёрлар 105 миллион сўм пора эвазига тадбиркорга «юқори мансабдор танишлари» ёрдамида янги ташкил этилган цехни тармоққа улашга ваъда берган. Улар 85 миллион сўм аванс олаётган вақтда ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
