Ўзбекистон Исроилнинг Суриядаги Эрон консуллигига уюштирилган ҳаво ҳужумини қоралади

O‘zbekiston

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Суриядаги Эрон дипломатик миссиясида кўплаб қурбонлар ва катта вайронагарчиликларга олиб келган ҳужумини қоралади. Хорижий давлатларнинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналарига ҳужум қилинишини мутлақо қабул қилиб бўлмайди, дейилади хабарда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Эроннинг Суриядаги дипломатик ваколатхонасига ҳужумини қоралади, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
«Бир неча инсонларнинг қурбон бўлиши ва Эроннинг Дамашқ (Сурия) шаҳридаги дипломатик миссияси ҳудудида вайронагарчиликларга олиб келган Эрон консуллиги биносига уюштирилган ҳаво ҳужумини кескин қоралаймиз», — дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, вазирлик хорижий давлатларнинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналарига ҳужум қилинишини мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат ҳамда халқаро дипломатик ҳуқуқ асослари ва тамойилларини энг қўпол равишда бузилиши деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 1 апрелида Исроил Дамашқдаги элчихона мажмуасига ҳаво ҳужуми уюштирди, оқибатда камида етти киши, жумладан Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИСИИҚ) икки юқори мартабали генерали: Муҳаммад Ризо Зоҳидий ва Муҳаммад Ҳоди Ҳаж Раҳимий ҳалок бўлди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.